July 8, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Шимолий Шоди” конида янги 5000 метр узунликдаги табиий газ қувури қурилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан жамият тасарруфидаги бошқармаларда табиий газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш миқдорини кўпайтириш мақсадида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва янги бурғилашдан чиққан қудуқларни ўз вақтида ишга тушириш ва табиий газ ҳисобини алоҳида юритиш мақсадида “Шимолий Шоди” конида диаметри 168 мм лик 5000 метр узунликдаги табиий газ қувури ва газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ишлаб чиқаришда сарф харажатларни қисқартириш ва бошқармаларда мавжуд моддий-техник ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида газ қувурини қурилиши ҳамда газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш учун зарур бўлган аппаратлар, қувур ва арматуралар бошқарманинг ички имконидан келиб чиққан ҳолда ажратилиб, қурилиш ишларини якуний босқичлари амалга оширилмоқда.

Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ва табиий газ қувурини қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун “Муборакнефтгазмонтаж” МЧЖ нинг махсус техникалари ва малакали ишчи-ходимлари жалб қилинган.

Ушбу газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини ва табиий газ қувурининг ишга туширилиши натижасида ҳозирги кунда “Шимолий Шоди” конида янги бурғилашдан чиққан қудуқлардан қазиб чиқарилаётган табиий газларни узлуксиз газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача етказиб берилади ва дастлабки технологик суюқликлар ҳамда механик бирикмалардан тозаланиб, кондан кунлик 100 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилади.

Бу каби янги лойиҳаларни бажарилиши ва углевородлар қазиб чиқаришни оширилиши Республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини табиий газга бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|