August 12, 2022

Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда Аи-80 маркали автобензиннинг истеъмолчиларга етказилиши бўйича маълумот

Бош саҳифа Русский

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” корхонаси АЁҚШларида Аи-80 автобензини йўқ эканлиги борасида асоссиз хабарлар тарқатилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Тошкент шаҳри ва вилоятига қарашли АЁҚШларда 1 литр Аи-80 русумли автобензин нархи 6 800 сўмдан сотилаётгани ва етишмовчилик кузатилмаётгани борасида расман маълум қиламиз.

Мисол учун, “UNG Petro” МЧЖ томонидан июнь ойида ўртача бир кунда 529 тонна сотилган бўлса, июль ойига келиб ўртача бир кунда 611 тонна ёки 82 тоннага талаб ошди. Август ойида эса талаб янада ошиб бораётгани кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, истеъмолчиларнинг 65 фоизини “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган бензин ҳисобидан қопланади, қолгани бошқа ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар томонидан қопланади. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини бензин ишлаб чиқариш ускуналари 110 фоиз қувватда ишламоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|