July 21, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводида 6 ойда 100 нафар олий таълим муассасаларининг талабалари доимий иш билан таъминланди

Бош саҳифа Русский

Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган, “Uzbekistan GTL” заводининг ишга туширилиши муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан кадрлар захирасини истиқболли ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари олиб борилмоқда. Бу борада маҳаллий олий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқалар йўлга қўйилган.

Жумладан, 2022 йилнинг январь-июль ойларида ўтказилган суҳбатлар натижасида Қарши мухандислик иқтисодиёти институтининг 37 нафар, Тошкент давлат техника университетининг 25 нафар, Тошкент кимё технология институтининг 16 нафар ва бошқа олий таълим муассасаларининг 22 нафар битирувчилари танловлар асосида иш билан таъминланди. Шундан 20 нафари, “GTL” заводида февраль-май ойларида ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларида қатнашган 60 нафар 4 курс амалиётчиларнинг ичидан саралаб олинди.

Ишга қабул қилиш учун танловлар қуйидаги 3 босқичда амалга оширилган:

• Ишга кирмоқчи бўлган талаба ёшлар jobs.uzgtl.com сайти орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тест топширишди.

• Онлайн тест синовларидан 70 фоиздан юқори натижа кўрсатган номзодлар танловнинг кейинги босқичларига таклиф этилди.

• 2-3 босқичлар офлайн тарзда “Uzbekistan GTL” заводи ҳудудида ишга қабул қилиш Комиссияси томонидан амалга оширилди.

2022 йилнинг 7 ойида жами 800 дан ортиқ ёшлар танловнинг 2-, ва 3-босқичларига қатнашган бўлса, шундан 100 нафари доимий ишга қабул қилинди.

Бундан ташқари, Президентимизнинг ПҚ-309-сонли “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, талабаларнинг амалиётини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ишлаб чиқилди:

• ҳар йилнинг декабрь ойида “Uzbekistan GTL” заводида амалиёт ўтиши режалаштирилган олий таълим муассасаларининг талабалари танлов асосида саралаб олинади;

• амалиёт мобайнида ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатган талабалар билан меҳнат шартномаси тузилиб ойлик белгиланади;

• амалиёт давомида талабаларга ойликдан ташқари 3 маҳал иссиқ овқат, маҳсус кийим-кечак ва завод бўйлаб транспорт ажратилади;

• энг иқтидорли талабаларнинг июль ва август ойларида вақтинчалик меҳнат шартномаси билан ишга қабул қилинади.

2022 йилнинг апрель – июнь ойларида ишлаб чиқариш амалиётларида жами 102 нафар 3-, 4-босқич талабалари қатнашди. Шундан 20 нафари 4-босқич талабалари доимий иш билан ҳамда 18 нафар 3-босқич талабалари июль ва август ойларида вақтинчалик меҳнат шартномаси орқали кичик мутахассис лавозимига ишга қабул қилинди. 3-босқич талабалари 2 ой давомида заводнинг ходими сифатида фаолият юритади ҳамда махсус форма, 3 маҳал иссиқ овқат, ётоқ жой ва завод бўйлаб транспорт билан таъминланади.

Шунингдек, илмий-педогог ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида энг маҳоратли ва касбига садоқатли ўқитувчиларни аниқлаш ва меҳнатини муносиб равишда тақдирлаш учун “Энг фидоий устоз” танлови жорий этилди. 2022 йил июль-август ойларида сўровнома ва танловлар натижасида ғолиб сифатида эътироф этилган илмий педогог ходимлар моддий томондан қўллаб- қувватланади ҳамда “GTL” заводида стажировка ўташ ва илмий изланишлар олиб бориши учун кенг имкониятлар яратилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|