July 22, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газ қазиб чиқаришни йилига 108 млн куб метрга ошириш имконини берувчи модернизация ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури” доирасида табиий газ ўтказувчанлигини ошириш ва сиқилишларни олдини олиш мақсадида табиий газ қувурларини кенгайтириш ишлари режалаштирилган.

Ушбу дастурга мувофиқ, “Тегирмон конлари гуруҳининг газ йиғиш ва ташиш тизимини модернизация қилиш" лойиҳаси амалга оширилди. Қиймати 4,33 млн долларлик ушбу инвестиция лойиҳасига “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари сарфланди.

Лойиҳани амалга оширишдан мақсад Муборак ҳудудидаги “Узуншўр” ва “Тегирмон” конлари ўртасида газ қувурини ўрнатиш орқали табиий газни йиғиш ва ташиш тизимини модернизация қилишдан иборат. Модернизация ишларининг лойиҳаси Ўзлитинефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилди.

Қурилиш-монтаж ишларининг 1-босқичида Ø168/8мм 21 км ҳамда 2-босқичида Ø219/10мм 20,5 километрлик қувур ўрнатилди. Қурилиш-монтаж ишлари "Нефтгазмонтаж" МЧЖ томонидан бажарилди.

Бугунги кунда жами 41,5 километрлик қувурлар монтаж қилиниб, ишга топширилди. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида газ қазиб чиқаришни йилига 108 млн куб метрга ошиши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|