“Ўзбекнефтгаз”: 10 ойда режага нисбатан 131 фоизга кўпроқ полимер маҳсулотлари ички бозор истеъмолчиларига етказиб берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги “Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4992-сонли қарорига мувофиқ сўнги йилларда табиий-хом ашё ва минерал ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича республика минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш ҳамда шу асосда қўшилган қиймат занжирини яратишга доир бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маҳаллий хом ашёдан ярим тайёр маҳсулотларни, шу жумладан органик синтез ва нанотехнологиялар орқали ишлаб чиқаришнинг янги қувватлари негизида хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратиш мақсадида қайта ишланмаган хом ашё, яъни табиий газ ресурсларини мамлакат ҳудудида чуқур қайта ишлашни ташкил этиш орқали уларни хом ашё сифатида экспорт қилинишини босқичма-босқич қисқартириш учун республикамизда табиий газ заҳиралари, нефть ва газни қайта ишлаш қувватлари, шунингдек, газ узатиш тармоғига эга.
Ўзбекистонда иккита йирик газ-кимё мажмуалар, яъни Устюрт газ кимё мажмуаси ва Шўртан газ кимё мажмуаси фаолият кўрсатиб келмоқда, улар томонидан полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаментининг маълумотига кўра, 2021 йил январь-декабрь ойларда режага нисбатан 115 фоизга, 2022 йил январь-октябрь ойларда режага нисбатан 131 фоизга кўпроқ полимер маҳсулотлари ички бозор истеъмолчиларига етказиб берилди.
Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилган полиэтилен, “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган полипропилен маҳсулотининг экспорти тўлиқ тўхтатилиб, барча миқдорлар ички бозорга биржа савдолари орқали сотилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 июндаги ПҚ-2551-сонли ва 2017 йил 11 августдаги ПҚ-2965-сонли қарорларига мувофиқ истиқболдаги табиий газни чуқур қайта ишлашга йўналтирилган Шўртан газ кимё мажмуасини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш стратегик лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳани 2023 йилда ишга тушириш режалаштирилган бўлиб юқори қўшилган қийматга эга бўлган тайёр нефтгаз-кимё маҳсулотлари, полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарилади ҳамда тобора ортиб бораётган ички бозор талабини полимерлар билан таъминлаш ва республиканинг экспорт салоҳиятини оширишга ўз хиссасини қўшади.
Шунинг билан бирга, Марказий Осиёдаги энг йирик инвестицион лойиҳалардан бири бўлган “Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқариладиган нафта хам Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш лойиҳаси кластерида қайта ишлашга йўналтириш имконияти яратилади.
Шу сабабли, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан “GTL” заводида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни биржа савдоларига ўз вақтида қўйиб борилиши, белгиланган ишларни ўз вақтида бажариш бўйича мунтазам назорат ишлари олиб борилиши кераклиги белгилаб берилди.
Базавий полимер маҳсулотлари турини кенгайтириш ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қаратилган истиқболдаги Метанолдан олефин олиш (МТО) технологияси асосида газкимё кластерини яратиш” лойиҳаси бўйича ҳам ишлар бошланмоқда. Лойиҳа бўйича, газни қайта ишлаб ундан метанол хом ашёсини олиш ва метанолдан газ кимё маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи технологик кластер барпо этиш ва Полиэтилентерефталат, ПВХ, пропилен-оксид полиол, полистирол ҳамда полипропилен ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|