“Ўзбекнефтгаз”: МҲХС асосида 2022 йилнинг I-ярим йиллиги учун консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ишлари бошланди
Хорижий инвестицияларни жалб этишда бошқа муҳим омиллар қаторида республикамиз йирик корхона ва ташкилотлари томонидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида тайёрланган ва нуфузли аудиторлик ташкилотлари томонидан ижобий хулоса олинган молиявий ҳисобот ҳам алоҳида эътирофга эга. Албатта мазкур ёндошувнинг амалий исботини “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрланиши ва ижобий аудиторлик хулосаси билан эълон қилиши натижасида хорижий инвестицияларини жалб этилишининг ошишида кўриш мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг саъй-ҳаракати билан 2021 йил ноябрь ойида муваффақиятли амалга оширилган евробондлар дебют чиқарилиши (700 млн. АҚШ доллари миқдорида), “Mitsubishi UFJ Financial Group” ва бошқа нуфузли хорижий банклардан жалб қилинган кредит маблағлари шулар жумласидандир. Зеро, МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботни дастлабки жорий этилиши ва эълон қилиниши санасидан (2020 йилнинг июнь ойи) 2022 йилнинг июль ойига қадар бўлган даврда хорижий инвестицияларнинг кўлами бир неча баробарга ўсди.
Маълумотнома: “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2016-2017 йиллар учун, 2018 йил, 2019 йил, 2020 йил ҳамда 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги ва тўлиқ 2021 йил учун МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботи тузилди ва “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси олинди.
Евробонд чиқарилишидаги эмиссия проспекти ва хорижий банклардан жалб қилинган кредитлар бўйича шартнома шартларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳар йили МҲХС асосида тайёрланган оралиқ (ярим йиллик учун) молиявий ҳисоботини тайёрлаб, нуфузли хорижий аудиторлик компанияси томонидан аудиторлик текширувидан ўтказиб эълон қилиниши талаб этилади.
Маълумки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ республикадаги энг йирик корхоналардан бири бўлиб , унинг 50га яқин кичик ва йирик шўъба корхоналари ва таъсир остидаги ташкилотлари мавжуд. Буларнинг барчасини молиявий ҳисоботлари консолидациялашган молиявий ҳисоботда жамланиши талаб этилади.
"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2022 йил 1–ярим йиллиги учун МҲХС асосида консолидациялашган оралиқ молиявий ҳисоботини тузиш ишларига июнь ойида киришилди.
Жорий йилнинг 1 июнидан 15 августига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХСни жорий этиш бўлими, Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот ходимлари томонидан барча шўъба корхоналар ва қўшма корхонларнинг бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) асосида тузилган молиявий ҳисоботлари август ойининг охирида МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг асосий шакллари тузилиши ва “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компаниясига аудит учун тақдим этилиши режалаштирилган.
Хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қўйилган талабларга мувофиқ, жорий йилнинг 30 октяригача “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тасдиқланган 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги учун МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботи бўйича “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудиторлик хулосаси олиш кўзда тутилган.
Режалаштирилган ишларни ўз вақтида ва самарали якунлаш мақсадида тизимга кирувчи барча шўъба корхоналар (35дан ортиқ ташкилотлар) масъул ходимлари томонидан ҳафтада 2 маротаба видеоселектор шаклида муҳокамалар ташкил этилмоқда.
Ушбу муҳокамаларда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботини тузиш бўйича Режа-графикда кўзда тутилган ишлар ҳамда аудиторлик компаниясининг сўровномаси бўйича тақдим этиладиган маълумотлар, ҳисоботлар, бирламчи ҳужжатлар, дастурлар ва бошқа аудиторлик далилларини тайёрлашнинг ҳолати бўйича маълумотлар тайёрлаб борилмоқда.
2022 йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича тузилган консолидациялашган молиявий ҳисобот ҳамда мазкур ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан халқаро рейтинг агентликлари, қарз маблағлари берган хорижий молиявий институтлар, евробонд инвесторлари, потенциал хорижий инвесторлар ва бошқа ҳар қандай молиявий манфаатга эга қизиқувчиларга тақдим этилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|