“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан, Активларни бошқариш департаменти бошлиғи лавозимига Наджимитдинов Саидрасул Бахадирович тайинланди.
Саидрасул Наджимитдинов шу кунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда фаолият юритган кўп йиллик тажриба эга мутахассис.
Хусусан, Марказий банкнинг Банкларни инспекция қилиш департаменти Инспекцияни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тўлов муддати ўтган узоқ муддатли кредитлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда Ҳисоб палатасида инспектор, етакчи инспектор, бош инспектор, шўъба мудири бўлиб ишлаган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|