February 20, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 17 февраль куни биржа савдоларига 5 326 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Аи-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 17 февраль куни биржа савдоларига 5 326 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.

2023 йил 17 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш завди (Бухоро НҚИЗ) томонидан 3,2 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 1,9 минг тонна, жами 5,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 91 014 тонна, жумладан 17 февраль куни 6 121 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 17 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6 600 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 383 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 161 тонна, Андижонда 180 тонна, Бухорода 805 тонна, Жиззахда 246 тонна, Қашқадарёда 604 тонна, Навоийда 422 тонна, Наманганда 307 тонна, Самарқандда 532 тонна, Сурхондарёда 382 тонна, Сирдарёда 175 тонна, Фарғонада 36 тонна ва Хоразм вилоятида 367 тонна.

2023 йил 17 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 35,6 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 98,1 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 77,4 минг тонна ва Фарғона заводида 20,7 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати