“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг 2022/2023 йиллар куз-қишки мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялар, технологик асбоб-ускуналарни барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш, қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Соҳа ходимлари томонидан куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга хамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган;
- 6 та технологик қурилмалар, 2 та қозонхоналар, 15 та қозонлар, 71 та сиғимлар, 4500 метр электр тармоқлари, 12 та трансформатор подстанциялари, 6 та дизел электр станцияларининг ишчи ҳолати, 10 та узлуксиз электр таъминоти манбаларини (UPS) ишчи ҳолати, 11 та заҳирани автоматик улаш қурилмаларини (АВР) ишчи ҳолати ва 2 та газ тақсимлаш пунктларини (ГТП) текширилди.
Шунингдек асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
– “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги 1 та ва “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги 1 та газни паст ҳароратли сепарациялаш тармоқларида, “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станциясидаги 3 та газни сиқиб хайдовчи агрегатларда регламент ишлари амалга оширилди.
Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.
Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат “Ишчи гуруҳ” томонидан қурилмаларнинг барқарор ишлашини ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|