May 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Хавфсизлик маданиятини ривожлантириш бўйича ўқув сeминари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, “ISO 45001” ва “ISO 14001” халқаро стандартларининг талаблари бўйича ходимларнинг билим савияларини ошириш мақсадида онлайн семинар ўтказилди.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан ўтказилган ушбу семинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан, Газли, Устюрт ва Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ ва “Махсусэнергогаз” АЖдан жами 35 нафардан ортиқ ходим иштирок этишди.

Семинарда иштирокчиларга 2022 йил учун тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган хавфсизлик маданиятини ривожлантириш масалалари, “ISO 45001” ва “ISO 14001” халқаро стандартларининг талаблари тушунтирилиб берилди.

Шунингдек пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳияти, ушбу талабларни бажармаган пудратчи (субпудратчи) ташкилотларга нисбатан қўлланадиган жарима санкциялари тартиби ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди, мавзуга доир муҳокамалар ўтказилиб, ўзаро фикр алмашишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|