“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли қозонхоналар куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва табиий газ қазиб чиқариш бошқармаларининг иссиқлик энергияси таъминоти қозонхоналарини 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига тайёрлашда амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарма мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан иссиқлик энергияси таъминоти қозонхоналарини мавсумига тайёрлаш, технологик жараёнларни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли қозонхоналар тўлиқ ишдан тўхтатилиб, мавжуд “ДЕ-25/14ГМ” русумли буғ қозонлари ва ёрдамчи қурилмалари, буғ, буғ-конденсати ҳамда таъминот сув қувурларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек технологик қурилмаларга етказиб берилаётган иссиқлик энергияси сарфларини назорат қилиш мақсадида буғ қувурларига 6 дона буғ сарфи ўлчагичлари ўрнатилди.
Қозонхоналардаги газ тақсимлаш қурилмалари, деаэратор қурилмалари, буғ, буғ-конденсати йиғиш хўжаликлари, таъминот сув қувурлари ва ростлаш зулфинлари техник кўрикдан ўтказилди ва яроқсиз қисмлари алмаштирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан қозонхоналаридаги таъмирлаш ишлари якунланиб, қайта ишга туширилди.
Айни вақтда, куз-қиш мавсуми режасига ва тасдиқланган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвалига асосан қозонхонадаги 6-сонли “ДЕ-25/14ГМ” буғ қозонида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 1-, 2-, 3-, 4-сонли қозонхоналарида умумий қуввати саотига 195 тонна бўлган 7 дона “ДЕ-25/14ГМ” ва 1 дона “ДКВР-20/13 ГМ” буғ қозонлари ва ёрдамчи қурилмалари мавжуд.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|