“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Марказий лабораторияси амалдаги аккредитация мезонларига тўлиқ мувофиқ деб топилди
Бухоро нефт қайта ишлаш заводи Марказий лабораторияси аккредитация мезонлари ва “O’z DSt ISO/IEC 17025-2019” талабларига мувофиқлик бўйича аккредитациядан ўтказилди.
Aккредитация “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК мутахассислари томонидан амалга оширилди. Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – нефть маҳсулотлари сифат кўрсаткичлари мониторинги жараёнида қабул қилиш, тошириш ва даврий синовларни ўтказиш учун Завод марказий таҳлилхонасининг кадрлар малакаси ва техник жиҳозланишини текширишдан иборат.
Лаборатория аккредитацияси доирасига нефть маҳсулотларининг 58 та сифат кўрсаткичлари, жумладан зичлиги, фракцион таркиби, ёниш нуқтаси, олтингугурт ва сувнинг масса улуши, кинематик қовушқоқлик, коксланиш, филтрланишнинг чегаравий ҳарорати ва бошқаларни аниқлаш киради.
Завод лабораториясида қабул қилиш, топшириш ва назорат қилиш, хроматографик усулларда синовлар ўтказиш ва арбитраж намуналарини сақлаш учун ихтисослаштирилган хоналар мавжуд.Бино микроиқлимини меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ва саноат хавфсизлиги стандартларига мувофиқ сақлаш учун ташқаридан ҳавони ҳайдаш ва сўриб олиш, кондиционирлаш замонавий тизимлари билан жиҳозланган.Омборлар нефть маҳсулотлари, реагентлар, материаллар ва тез ёнувчи суюқликларнинг стандарт намуналарини сақлашга мўлжаллаб жиҳозланган.
Ҳужжатларни баҳолаш натижалари Марказий лабораториянинг амалдаги аккредитация мезонларига тўлиқ мувофиқлигини кўрсатди. Мутахассислар лаборатория ходимларининг етарли тажрибага эга эканлигини, синов усуллари ва уларнинг натижаларини қайта ишлаш бўйича меъёрий ҳужжатларни билишини тасдиқлади. Завод Мараказий лабораториясининг аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги маълумот Aккредитацияланган лабораториялар реестрига киритилди.
“O’z DSt ISO/IEC 17025-2019” “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг ваколатига умумий талаблар”га мувофиқлик учун аккредитация сертификати, завод лабораториясининг нефть маҳсулотлари бўйича аккредитация соҳасидаги барча сифат кўрсаткичлари бўйича синов ўтказиш ваколатини тасдиқлайди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|