June 14, 2022

Ўзбекнефтгаз”: "Дояхотин" конидаги яна бир қудуқ қайта таъмирланиб ишга туширилди(Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” конининг 94-сонли қудуғи “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан таъмирланиб, ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 1950-1946, 1940-1937 метр оралиғларида перфорация ишлари олиб борилди. Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Дояхотин" газоконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракул туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|