December 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Чиноз нефтни қайта ишлаш заводида объектни қўриқлаш ва мудофаа қилишга бағишланган ўқув тактик машғулот ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида мунтазам равишда фавқулодда вазиятларга қарши курашишга бағишланган ўқув тактик машғулотлари ўтказилмоқда.

Куни кеча Чиноз нефтни қайта ишлаш заводида фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг тайёргарлигини текшириш ва кўникмаларини ошириш мақсадида махсус-тактик машқи ташкил этилди.

Унда табиий (зилзила) хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида келиб чиқган техноген тусдаги фавқулодда вазиятни бартараф этишда бошқарув органлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлимлари ҳамда туман Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бартараф этиш давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари назоратдан ўтказилди.

Дастлаб ўқув машқи раҳбари томонидан иштирокчиларга машғулот мавзуси, унинг мақсади, ғояси ҳамда ўқув саволлари ва қўшимча берилган шартли хабарлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг машғулотлар двомида фуқаро муҳофазаси тузилмалари раҳбарлар таркибининг функционал вазифалари билиш даражаси, улар томонидан қабул қилинган қарорлар, вазиятдан келиб чиққан ҳолда қилган ҳаракатларига, шунингдек, тузилмалар шахсий таркибининг берилган шартли хабарлар бўйича амалга оширган амалий ҳаракатларига баҳо берилди.

Ўқув машғулоти раҳбари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлимлари ҳамда туман Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бартараф этиш давлат қуйи тизими хизматлари вакиллари ФМ тузилмалари томонидан машғулот давомида йўл қўйилган камчиликлари кўрсатилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар беришди.

Ўқув машғулоти натижасига кўра, Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга, уларни бартараф этишга ҳамда объектни қўриқлаш ва мудофаа қилишга “ТАЙЁР” деб баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|