“Ўзбекнефтгаз”: “Дояхотин” конидан Газли газни қайта ишлаш заводигача бўлган газ қувури-коллекторини қуриш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президент фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Хусусан, “O’ZLITINEFTGAZ” АЖ мутахассислари томонидан газ қувур-коллекторларидаги гидравлик қаршиликка босим сарфини қисқартириш, Газли ҳудудидаги кон ичида газни ташиш жорий тизимининг ўтказувчанлигини оширишга қаратилган ечимлар ишлаб чиқилди. Мутахассислар “Дояхотин” конидан Газли газни қайта ишлаш заводигача тахминий узунлиги 47,0 км бўлган янги газ қувури-коллекторини (мавжудларига параллел равишда) қуришни таклиф этмоқдалар.
Мутахассислар томонидан “Дояхотин” конларидан Газли газни қайта ишлаш заводига етказишдаги мавжуд газни ташиш тизимининг гидравлик ҳисоб-китоблари амалга оширилди.
Унга кўра, гидравлик қаршилик туфайли босим йўқотилиши 18,0-19,0 kgf/сm2 ни ташкил этади. Газ оқимининг тезлиги олтингугуртсиз (нордон) газни ташиш учун белгиланган меъёрий қийматлардан 10 м/с гача ошганлигини кўрсатди.
Аниқланган ушбу муаммолар натижасида маҳсулдор қатламлардан қазиб чиқарилаётган суюқлик ва механик қўшимчалар газ қувурининг пастки участкаларида чўкиб қолади ва (трасса рельефини ҳисобга олган ҳолда) ўлиқ қолдиқларни ҳосил қилади. Бу эса ўз навбатида мазкур участкалар ўтказувчанлигини пасайтиради ва улардаги гидравлик қаршиликни оширади.
Натижада газ ташиш тизимининг унумдорлиги пасаяди, “Учқир” сиқув компрессор станциясининг жорий қуввати газ қувурларидан зарур суюқликни чиқариб ташланишини таъминламайди.
Муаммонинг бартараф қилиш учун айни пайтда қуйидаги лойиҳалар амалга ошириш таклиф этилмоқда:
• “Дояхотин” конидан Газли газни қайта ишлаш заводигача диаметри 1020 мм ва тахминий узунлиги 47,0 км бўлган газ қувури-коллекторини ётқизиш;
• “Дояхотин” конидан “Кўлбешкак” газни қайта ишлаш заводигача диаметри 325 мм, тахминий узунлиги 16,0 км бўлган мавжуд газ қувури-коллекторини демонтаж қилиш;
• “Дояхотин” конидан “Кўлбешкак” газни комлпекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри 426 мм ва тахминий узунлиги 13,0 км бўлган газ (олтингугуртсиз газ) қувури-коллекторини демонтаж қилиш;
• “Кўлбешкак” газни комлпекс тайёрлаш қурилмаси дан Газли газни қайта ишлаш заводининг чиқиш жойидаги газни ўлчаш тугунига улаш нуқтасигача диаметри 426 ва 325 мм, тахминий узунлиги 31,5 км бўлган газ (олтингугуртсиз газ) қувури-коллекторини демонтаж қилиш;
• “Кўлбешкак” конининг маҳсулотининг диаметри 530 мм ва тахминий узунлиги 11,5 км бўлган мавжуд газ қувури-коллектори бўйлаб оқимини “Кўлбешкак ГКТҚ”га йўналтириш (реверс);
• “Кўлбешкак” конига туташган жойдан Газли газни қайта ишлаш заводигача диаметри 530 мм ва тахминий узунлиги 19,5 км бўлган мавжуд газ қувури-коллекторининг қолган қисмини демонтаж қилиш.
Мавжуд газ қувурларини демонтаж қилиниши қувур маҳсулотидан бошқа истиқболли объектларда диагностика (нуқсонлаш) ҳамда таъмирлаш ишларида такроран фойдаланиш имконияти билан бўшатиш имконини беради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|