October 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” нафтасининг бошланғич нархи учинчи маротаба арзонлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Хабарингиз бор “Uzbekistan GTL” заводида жорий йил июнь ойидан минтақада биринчи синтетик суюқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. "Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига кўра, “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқариш ҳажмлари босқичма-босқич ошириб борилмоқда ва бунинг натижасида маҳсулот таннархининг арзонлашишига эришилмоқда.

2022 йилнинг 13 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси савдо платформасида сотувга жойлаштирилаётган синтетик нафта маҳсулотининг бошланғич нархи 5 998 700 сўмни ташкил этади. Таъкидлаш жоизки, август ойида “Uzbekistan GTL” заводида кунлик ўртача “GTL” нафта ишлаб чиқариш хажмлари 400 тоннани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб кунлик 720 тоннагача оширишга эришилди. Июль ойидан бугунга қадар 15,5 минг тонна юқори сифатли маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилган.

“GTL” нафтаси - нефть, газ ва кимё саноати учун муҳим бўлган қимматли хом ашё. Унинг таркибида парафин миқдори баланд, ароматик углеводородлар ва олтингугурт эса деярли йўқ. Нафта маҳсулоти ёнилғи, эриткич ва бензинга қўшимча компонент сифатида қўлланилади.

“GTL” нафта ва дизель маҳсулотлари республика товар хом-ашё биржаси орқали кунлик равишда ички бозор ва экспорт савдоларига жойлаштирилмоқда ва қисқа муддат ичида истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|