“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида электр энергия сарфи камайтирилиши учун тежамкор ускуналар ўрнатилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига биноан, жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқтисод қилиш, энергия тежамкор ускуналарни жорий қилиш ҳамда сифатли ва узлуксиз энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича бир қатор тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Бу борада бугунги кунга қадар кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Газли НГҚЧ бошқармасида ҳам технологик жараёнларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш ҳамда бошқармада энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва энергия тежамкор ускуналарни жорий қилишга қаратилган натижадор ишлар амалга оширилди.
Жамиятимиз тизимидаги Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг буғ ҳолатидаги иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи Қозонхоналарининг электр юритгичларига замонавий турдаги 13 комплект Частота Ростлаш қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилди. Бу орқали Қозонхоналарнинг асосий технологик қурилмалари сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминланиб, электр энергия сарфи камайтирилди.
Энергия ресурслар сарфини камайтириш орқали уларни иқтисод қилишга қаратилган ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида: Қозонхоналардаги электр юритгичларнинг доимий ишлаш вақти ва самарадорлиги ортади, таъмирлаш ишлари ва таъмирлашга сарф этиладиган харажатлар кескин камаяди ва йиллик 1,183 млн.кВт*с электр энергияси тежалалиб, 532,3 млн.сўм пул маблағлари иқтисод қилинади.
Шу жумладан, электр юритгичларнинг иш самарадорлиги ортиши натижасида, Газли ГҚИ заводининг буғ етказиб бериш тизими қурилмаларининг узлуксиз ишлаши ва етарли даражада сифатли буғ етказиб берилиши ҳамда бу орқали корхонадаги технологик жараёнларнинг барқарорлиги таъминланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|