“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида 2022 йил январь-июнь ойлари прогноз кўрсаткичлари ижроси ҳамда геология-қидирув ишларига доир йиғилиш ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Бошқарув раиси ўринбосарлари, департамент ҳамда мустақил бўлим бошлиқлари, бошқармалар, заводлар ва бошқа тизим корхоналари раҳбарлари иштирокида 2022 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши, геология-қидирув ишларига доир видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бошқарув раиси жорий йилдаги кўрсаткичларни бажарилишига минтақадаги геосиёсий вазият, пандемия даврининг давом этаётгани салбий таъсир ўтказаётган бўлишига қарамай, барча масъул раҳбар ўзига берилган топшириқларни сўзсиз бажарилиши лозимлигини таъкидлади.
Барча корхона раҳбарларига мустақил қарор қабул қилиш, тезкор ечим топиш бўйича етарли ваколатлар берилгани сабабли, ҳеч қандай омил кўрсаткичларни бажармасликка сабаб бўла олмаслигини билдирди.
Жумладан, GTL лойиҳаси истак бўлса барча мураккаб ишларни амалга ошириш мумкинлигини мисол қилиб келтирган Бошқарув раиси, - “Айни пандемиянинг оғир даврида лойиҳанинг амалга оширилгани ва маҳсулот олиш бошлангани” борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Йиғилиш давомида табиий газ қазиб чиқарилишига масъулларнинг иши кескин танқид қилиниб, табиий газ қазиб чиқарилиши ҳамда углеводородлар захирасини ошириш борасида йўл қўйилаётган камчиликларни қисқа фурсатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Албатта бу натижаларга эришиш учун конларда 105 та янги қудуқларини бурғилаш, 594 та мавжуд қудуқларда капитал ва жорий таъмирлаш, қатламни гидравлик ёриш ҳамда 27 та технологик объектларни қуриш режалари белгилангани маълум қилинди.
Бошқарув раиси 47 та қудуқ ишга туширилиб, белгиланган режа 111,9 % га (ўсиш – 54,0 %), 416 та қудуқ мукаммал таъмирланиб режа 115,2 % га (ўсиш – 120,9 %) бажарилган бўлса-да, бундан ҳам яхши натижага эришиш учун шароит яратилганини ҳамда бундан максимум фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Иккинчи ярим йилликда ҳам қудуқларни бурғилаш, қайта таъмирлаш жараёнларини сусайтирмаслик, зарур барча чораларни кўриш бўйича “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ директори Улфат Амонов ҳамда “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ бош директори Руфат Қудратовга аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, ушбу йиғилишда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолияти кескин танқид қилинди ва “Алан” ҳамда “Зеварда” конларида табиий газ қазиб чиқариш ишларида сусткашликка йўл қўйилаётгани танқид қилинди.
Бошқарув раиси Муборак бошқармаси раҳбарига Гулмурод Мавлоновга сўз бериб мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда ўзига бириктирилган вазифаларни лозим даражада бажармаётган масъулларга чора кўриш лозимлигини билдирди.
Муборак бошқарма томонидан табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, иккинчи ярим йилликда белгиланган кўрсаткичларни тўлиқ бажариш учун чора-тадбирлар муҳокама қилинди ва топшириқлар берилди.
Бундан ташқари Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳамда “Uzbekistan GTL” заводида амалга оширилаётган ишлаб чиқаришни инобатга олиб Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш лозимлиги таъкидланди.
Бу борада белгилаб олинган чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъулларга қўшимча вазифалар белгилаб берилди.
Ўз навбатида сўнгги вақтларда электр энергиясидаги узилишлар табиий газ қазиб чиқарилишига салбий таъсир ўтказаётгани ҳамда буни ҳисобга олиб зарур чораларни бажариш кераклиги айтилди. Ёзги тайёргарлик ишлари бўйича бундан кейин электр энергиясидаги узилишларга алоиҳад эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берилди.
Шу билан бир қаторда ҳозирданоқ куз-қиш мавсумида бунга алоҳида эътибор қаратиш ва бугундан ушбу йўналишларда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш
ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласи билан жиддий шуғулланиш кераклиги таъкидланди.
Таъкидлаш керакки, биринчи ярим йиллик якунида табиий газ қазиб чиқариш 100,1% га бажарилди, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармалари томонидан режа тўлиқ бажарилган бўлса-да, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш ва Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари томонидан кўрсаткичлар тўлиқ бажарилмади.
Йиғилиш давомида, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йилнинг шу даврига қадар 749,7 минг тонна хомашё қайта ишлангани, автобензин (109,5 %), дизель ёнилғиси (113,2 %), суюлтирилган газ (100,1 %) бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси таъминлангани айтилди, авиакеросин ҳамда мазут ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрсаткичлар ижросини таъминлаш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|