“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бир кунда 42,1 млн куб метр табиий газ ва 790 тонна газ конденсати қазиб чиқарилмоқда
“Ўзбеккнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси углеводородларни қазиб чиқариб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига суюқ углеводородлар хом-ашёси, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводига хом ашё газини етказиб бериш билан шуғулланади. Бошқарма ҳудудидаги илк газ кони 1970 йилда ишга туширилган.
Бугунги кунда, бошқармага қарашли 29 та кондан бир кунда 42,1 млн куб метр табиий газ, 297 тонна нефть ва 790 тонна газ конденсати (шундан 33 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш) қазиб чиқарилмоқда.
Конлардан қазиб олинаётган табиий газ комплекс тайёрлаш қурилмаларида бирламчи тозаланиб, Муборак газни қайта ишлаш заводига 37,4 млн куб метр хом ашё гази ва Республика аҳолисининг маиший эҳтиёжлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖ қувурларига 32 минг куб метр газ етказиб берилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан бошқарманинг қазиб чиқариш конлари ва қайта ишлаш объектлари технологик қурилмалардаги жараёнларни реал вақт режимида мониторингини олиб бориш мақсадида автоматлаштирилган тезкор-диспетчерлик назорати тизимини жорий этиш ишлари кунда якунига етмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида, бошқарма диспетчерлари томонидан ишлаб чиқариш жараёнларини онлайн режим вақтида бошқаруви ташкил этилади.
Айни пайтда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларининг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнлари суткасига 24 соат давомида диспетчерлар томонидан бошқариб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|