August 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали тадбиркорларга 105,6 минг тонна полиэтилен ҳамда 52,9 минг тонна полипропилен маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сонли қарорига мувофиқ полиэтилен маҳсулоти ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар рўйхатига киритилган.

Ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан белгиланган режага асосан биржа савдолари орқали Республика ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга полиэтилен ҳамда полипропилен маҳсулотлари юклаб берилмоқда.

Жорий йил 1 январидан 15 август санасига қадар жами полиэтилен 105,6 минг тонна ёки режага нисбатан 126 фоиз ҳамда полипропилен 52,9 минг тонна ёки режага нисбатан 112% маҳсулотлар истемолчиларга юклаб жўнатилди.

Жумладан, 78,5 минг тонна полиэтилен Шўртан газ газ кимё мажмуаси, 27,1 минг тонна полиэтилен ва 52,9 минг тонна полипропилен "UZ-KOR GAZ CHEMICAL" қўшма корхонаси ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бундан ташқари август ойининг режаси 11,2 минг тонна бўлиб, ой якунида 13,2 минг тонна ёки белгиланган режа 118% (фоиз)да полиэтилен юклаб жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, юқори ликвидли ва монополия маҳсулотларни реализация қилишда бозор механизмларини қўллаш, биржа савдоларида шаффофлик даражасини ошириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек сув тежовчи технологияларни янада жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги 5005-сонли қарорига асосан 2021 йилдан бошлаб республикада ишлаб чиқарилган полиэтилен маҳсулотининг экспорти тўлиқ тўхтатилган бўлиб, фақат ички бозорга биржа савдолари орқали йўналтирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|