"Ўзбекнефтгаз": Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги автотранспорт воситаларининг техник кўрик ҳолати мониторинг қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизим тасарруфидаги нефть ва газ қазиб олиш бошқармалари ва қайта ишлаш заводлари, маҳсулотларни сақлаш базаларидаги автосаройларини босқичма босқич янгилаш, замонавий транспорт воситлари билан таъминлаш, кам юкланган транспорт воситаларини ўрнатилган тартибда “Е-аукцион” орқали сотишни ташкил этиш борасида мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти томонидан навбатдаги мониторинг ишлари Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси автосаройида олиб борилди.
Дастлаб бошқармага қарашли транспорт воситаларининг ҳолати, улардан оқилона фойдаланиш, сақлаш, GPS мосламаларининг мавжудлиги, ҳужжатларни тўғри юритилиши, ёқилғи мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш ҳолатлари, транспорт воситаларининг юкланганлик даражаси ўрганилди.
Олиб борилган мониторинг давомида, белгиланган вазифаларни бажариш учун жалб қилинган транспорт воситаларининг ишга чиқиш олдидан йўл варақаларини расмийлаштир жараёни ҳам кўздан кечирилди. Ҳайдовчининг белгиланган вазифани бажаришга лойиқлиги, саломатлиги, транспорт воситасининг техник ҳолати назоратдан ўтказилди.
Транспорт воситалари учун олиб келинган ёқилғи маҳсулотларни сақланиши, навбатчи нозим томонидан транспорт воситасига керакли бўлган ёқилғини тарқатилиши, ёқилғи маҳсулотларни қолдиқлари текширилди.
Мониторинг натижасида аниқланган хато ва камчиликлар ва уларни бартараф этиш учун, йўл қўйган масъул шахсларга тушунтириш ҳамда йул юриқлар кўрсатилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|