October 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Аудит соҳасида иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассислар очиқ танлов асосида ишга таклиф этилади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ янги ташкил этиладиган қуйидаги лавозимларга аудит соҳасида иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассисларни ишга қабул бўйича очиқ танловда иштирок этишга таклиф этади:

- Ички аудит хизмати бошлиғи (лавозим талабномаси);

- Ички аудит хизмати катта менежери (лавозим талабномаси);

- Ички аудит хизмати менежери (лавозим талабномаси);

- Ички аудит хизмати мутахассиси (лавозим талабномаси).

Мазкур вакант лавозимлар учун энг асосий талаблардан бири номзодда аудиторлик тажрибаси ва аудиторликни амалга ошириш бўйича сертификатнинг мавжудлиги ҳисобланади. Танланган номзодларни ишга қабул қилиш “Ўзбекнефтгаз” АЖ Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишга қабул қилинган номзодлар билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси асосида меҳнат шартномаси тузилади. Рақобатбардош ойлик маош ва ижтимоий кафолатлар тақдим этилади.

Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлар анкета-резюмеларини “АУДИТ ХИЗМАТИ УЧУН” деб resume@ung.uz электрон почта манзилига 2022 йилнинг 14 октябрь санасига қадар юборишлари лозим.

Ҳурматли номзодлар! Лавозим талабларига мос келмаган номзодларга жавоб хати юборилмаслигини маълум қиламиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|