October 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида янги газ қувури ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқармаларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли геолого-техник чора-тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шундай лойиҳалардан бири Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида тозаланаётган табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш қувурларини қувватини ошириш лойиҳаси доирасида 22 км узунликдаги дм 530 мм лик газ қувурининг 1-босқичи қуриб ишга туширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур газ қувури қурилиши натижасида мавжуд қувурлардаги гидравлик қаршиликлар бартараф этилиб, кунлик газ ўтказиш қуввати 7,5 млн куб метрдан 8,6 млн куб метргача яъни кунлик қўшимча 1,1 млн куб метр газни ўтказиш имконияти яратилади.

Ушбу қувурни ишга тушириш билан бошқармага қарашли “Шарқий Бердақ”, “Шимолий Бердақ”, “Қуйи Шарқий Бердақ” ва “Шағирлик” конларида бурғилашдан янги ишга тушириладиган ишлатиш қудуқлари ҳамда истиқболли майдонлардан қазиб олиниши режалаштирилаётган табиий газларни “Шарқий Бердақ” комплексидаги технологик тармоқларда қайта ишлаб “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал қувуриларига узатиладиган газ қувурининг ўтказувчанлик қувватини янада оширишга ҳам эришилади.

Лойиҳага асосан газ қувури қурилиши учун зарур бўлган пўлат қувурлар ва арматураларни ҳамкор ташкилотлар томонидан етказиб берилиши таъминланиб, қурилиш - монтаж ишлари “Нефтгазмонтаж” МЧЖ томонидан олиб борилди.

Маълумот учун: "Шарқий Бердақ" кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|