“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Тошкент вилояти ҳудудидаги “Кучлик” ва “Чинобод” нефть базалари барқарор фаолият юритмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли жами 14 та нефть база бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасида 1 та, Тошкент вилоятида 2 та ва қолган барча вилоятларда 1 тадан нефть база бор. Қиш мавсумида барча нефть базаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Интернет ижтимоий тармоқларида Ангрен нефть базасида авария содир этилганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди ва таъкидлаш керакки, Тошкент вилоятида “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли фақатгина “Чинобод” ва “Кучлик” нефть базалари фаолият юритади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан ушбу ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилганида Ангренда жойлашган нефть база "Sanoat Energetika Guruhi" МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси бошқарувидаги “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга тегишли таркибий бўлинма ҳисобланган Ангрен нефть базасида жорий йилнинг 10 декабрь куни кечги соат 20:00 атрофида рўй берганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳодиса ҳаво ҳароратининг кескин совуши ва қувурларда музлаш содир бўлиши натижасида рўй берган. Ҳолат завод ишчи-ходимлари томонидан қисқа муддатларда бартараф этилган. Ангрен ҳудудида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфига кирувчи нефт база мавжуд эмас.
Таъкидлаш керакки, Тошкент вилояти ҳудудида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфига кирувчи “Кучлик нефть базаси” МЧЖ, унинг Бекобод филиали, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ ҳамда “Чиноз” нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг нефть маҳсулотларини сақлаш цехи (Пахта филиали) мавжуд бўлиб, тасарруфидаги нефть базалар томонидан истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилиши таъминланмоқда.
Хусусан, “Кучлик нефт базаси” МЧЖнинг истеъмолчилари эҳтиёжи учун декабрь ойининг ўтган даврида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан жами 3 133 тонна, ўртача кунлик ҳисобда 285 тонна АИ-80 автобензин юклаб берилиб, ўз навбатида нефть база томонидан истеъмолчиларга жами 2 988 тонна, ўртача кунига 272 тонна АИ-80 русумидаги автобензин етказиб берилиши таъминланди. Бугунги кунда нефть базада 1 653 тонна АИ-80 автобензин қолдиғи мавжуд бўлиб, таъминотда узулишларга йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 220 км.да “Кучлик нефть базаси” МЧЖ томонидан ва 247 км.да “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ томонидан иккитадан (дизель ва автобензин) ҳаракатдаги ёнилғи қуйиш шохобчалари иш фаолияти йўлга қўйилиб, куну-тун навбатчилик ташкил этилган.
Ўз ўрнида қайд этиш лозимки, Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводлари, нефть база ва уларнинг филиаллари, АЁҚШ ва ФЁТШларида техник жиҳатдан соз фойдаланиш юзасидан, шу жумладан 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида фавқулотда ҳодисалар рўй беришини олдини олиш бўйича барча тайёргарлик ишлари кўрилган.
Объектлардаги технологик қувурлар, сиғимлар, улардаги барча мосламалар, нефть маҳсулотларини тўкиш-қуйиш мосламалари тафтишдан ўтказилган ва созлиги таъминланиб, туну-кун навбатчилик ташкил этилиб, доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш