June 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан бош иншоатидан Шўртан газ кимё мажмуаси ва "Uzbekistan GTL" заводигача 33 км газ қувури тортилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан бош иншоатидан Шўртан ГКМ ва "Uzbekistan GTL" заводигача 33 км газ қувурини қуриш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу газ қувурини қуришдан кўзланган асосий мақсад, Шўртан бошқармасининг бош иншоотида қайта ишланиб тозаланган ва этанга бой табиий газни Шўртан газ кимё мажмуасига ҳамда қисман GTL заводига тўлиқ қувватда ишлаш учун етказиб бериш ҳисобланади.

Объектнинг ишга туширилиши тозаланган кунлик 14,0 млн. метр куб табиий газни етказиб бериш имконини яратади.

Лойиҳа корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Бош пудратчи “Нефтгазмонтаж” МЧЖ бўлиб, ҳозирда қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш учун 20 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилган.

Лойиҳа доирасида газ қувурлар етказиб берилган. Ҳозирда объектда қазиш, пайвандлаш, изоляция ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг июль ойида якунлаш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|