“Ўзбекнефтгаз”: Ёшлар сиёсатининг 2022 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, жамият таркибидаги завод, бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча жамиятда ёшлар сиёсати бўйича 2022 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва янги 2023 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда жамиятнинг Ёшлар иттифоқи раиси бошчилигида, аппарат ва тизим корхоналари ёшлар етакчилари иштирокида 2022 йил якуни бўйича ҳисоботлар ва 2023 йилда бажарадиган ишлар тингланди.
Бунда тизим корхоналари ёшлар етакчилари томонидан 2022 йил бошидан бери амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги корхоналар раҳбарларининг ҳудудларда истиқомат қиладиган ёшлар билан учрашувлари ташкил этиш ҳолати, тизим таркибидаги корхона раҳбарларини ёшлар билан ишлаш ёндашуви, ёшлар муаммолари ва таклифларига муносабати ўрганилди.
Корхонада ёшларнинг сони ва улар тўғрисидаги маълумотлар хатловдан ўтказиш ва қайта рўйхат қилинганлиги, жойлардаги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ўтказилган ишлар ҳолати сарҳисоб қилинди.
Тизим корхоналари ёшлари учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этиладиган спорт тўгараклари ва мусобақалари, талабаларга стипендиялар беришни йўлга қўйилганлиги, “Заковат” интеллектуал ўйинлар ва ёшлар китобхонлигини ташкил этилиши таҳлил этилиб ушбу тадбирлар 2023 йилда ҳам давом этирилишига келишиб олинди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилаларга кўмаклашиш тадбирлари бўйича ҳисоботлар тингланди.
2023 йилда ёшлар билан ишлаш кўникмасига эга ҳамда ёшларни ўз ортидан эргаштирадиган салоҳиятли ёшлар етакчисини вазифасига тайинлаш ёки қайта сайлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва ташкилотдаги ёш ходимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора- тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб тасдиқлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Йиғилиш давомида тизим корхоналаридан “Андижон нефт базаси” МЧЖ, “Тўрақурғон нефт базаси” МЧЖ ва “Фарғона нефт базаси” МЧЖ лар ёшлар етакчилари ўз вазифасига совуққонлик ва бепарволик билан қараётганлиги сабаб уларнинг фаолияти танқидий кўриб чиқилди ҳамда келгусидаги фаолиятларини яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Келгусида 2023 йил якунига қадар режа-дастур асосида ишларни амалга ошириб, тизим ёшлари билан мунтазам равишда шуғулланишга қатъий келишиб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш