August 9, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводи АҚШнинг нуфузли мукофотига номзодлар рўйхатига киритилди

Бош саҳифа Русский

“Uzbekistan GTL” заводи лойиҳаси АҚШнинг нефть ва газни қайта ишлаш соҳасидаги етакчи бўлган “Hydrocarbon Processing” журналининг “HP Awards” нуфузли мукофотининг "Энг яхши газни қайта ишлаш технологияси номинацияси"да кучли учликка номзод сифатида танланди.

Завод “Энг яхши газни қайта ишлаш технологияси номинацияси”да номзод бўлди ва нуфузли “НР” мукофотлари Маслаҳат кенгаши томонидан овозга қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик Жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев:

““Uzbekistan GTL” заводининг ушбу мукофотга номзодлар рўйхатига киритилгани “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти учун катта шарафдир. Бу бизнинг бизнес ва ташкилий фаолиятимизнинг барқарорлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз халқаро миқёсда эътироф этилаётганидан далолатдир. Бу жуда илҳомлантиради. Мен ҳамкасбларим, ҳамкорларимиз ва ушбу эътирофга эришиш йўлида фидойи меҳнат қилган барча инсонларга миннатдорчилигимни билдираман.”

“Uzbekistan GTL” Бош Директори, Фахритдин Абдурасулов:

“Бу “Uzbekistan GTL” ва бизнинг 1000га яқин ишчи-ходим ва муҳандислар ва ушбу ажойиб замонавий иншоотни Ўзбекистонда ишга туширишга ўз ҳиссасини қўшган барча инсонлар учун жуда фахрли лаҳзадир. Мазкур мукофотни қўлга киритиш ушбу лойиҳада тинимсиз ва фидойилик билан ишлаган халқаро мутахассислар жамоаси учун катта аҳамият касб этган бўлар эди”.

Бу йилги мукофотлар ғолиблари 2022 йил 12 октябрда Хюстонда бўлиб ўтадиган тадбирда эълон қилинади.

Маълумот учун: "Uzbekistan GTL" — "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи корхона бўлиб, дунёдаги энг йирик ва энг илғор заводлардан биридир. Лойиҳа Ўзбекистоннинг табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватларини сезиларли даражада кенгайтириш ва углеводород хомашёси импортини кескин қисқартиришга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|