October 1, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Қозоғистонда бўлиб ўтган XXVIII халқаро KIOGE-2022 кўргазма ва конференциясида мутахассислар иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 28-30 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган XXVIII халқаро “Нефт ва газ” - KIOGE-2022 кўргазма-конференцияси”да “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Унда нефть ва газ саноати истиқболлари, амалдаги вазият ва соҳани ривожланишига таъсир этувчи омиллар соҳа мутахассислари томонидан кенг муҳокама қилинди. Конференция давомида нефть ва газ соҳасини кам углеродли саноатни тадбиқ этиш сиёсатидаги ривожланиш истиқболлари, энергетика соҳасига яшил технологиялар ва ESGни тадбиқ этиш таъсирлари мавзуларида маърузалар қилинди.

Бундан ташқари, нефт ва газ соҳасини ривожлантириш, модернизация ва технологияларни такомиллаштириш, нефть ва газ соҳасига инвестициялар жалб қилиш имкониятлари, сунъий интеллектнинг нефт ва газ саноатига жорий этиш самарадорлиги, тажрибалари, экологик ва саноат хавфсизликни таъминлашда янгича ёндашув, замонавий технологиялар каби мавзуларда ҳам муҳокамалар ўтказилиб, соҳа экспортлари маълумот ҳамда янгиликлардан хабардор бўлишди.

Тадбирда мутахассислар томонидан бизнесни истиқболли ривожлантириш учун қулай шароитлар, халқаро инвесторлар учун жозибадор таклифлар, соҳадаги мавжуд муаммолар ва бозордаги тенденциялар муҳокама қилинди. Соҳа мутахассислари ўзлари орттирган тажриба ҳамда кўникмалари бўйича тегишли тавсияларни таклиф қилишди.

Конференция доирасида иштирокчилар нефть ва газни геологик қидирувидан тортиб қайта ишлаш босқичларигача бўлган поғоналарда жорий этилган янги технологиялар ва истиқболли лойиҳалар бўйича янгиликлар билан танишиш билан бир қаторда, энергетика соҳасида декарбонизация ва яшил энергоресурсларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, инновацион сунъий интеллект ишланмаларини нефть ва газ саноатига жорий этиш афзалликлари ҳамда ўзига хос жиҳатлари, ўрта ва узоқ муддатларда углеводород хом ашёларининг инсониятга хизмат қилиш истиқболлари ва шу каби ҳозирги кунда соҳа учун долзарб бўлган маълумотларга эга бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари конференцияда иштирок этаётган хорижий потенциал ҳамкорлар билан амалга оширилаётган ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар. Тегишли йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўрганишларни олиб боришга келишиб олинди.

Сессиялар якунида барча иштирокчилар маърузалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ва таклифлар юзасидан фикр алмашишди. Конференция барча иштирокчилар учун, хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва умуман олганда Ўзбекистон нефть ва газ саноати учун ҳам манфаатли янгиликларга бой бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|