Юқори сифатли бензин ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича Битим имзоланди
Маълумки, ҳукумат томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш орқали “Евро-5” синфидаги, юқори октанли бензин ишлаб чиқаришга ўтиш ва “Евро-2” синфидаги АИ-80 бензинидан воз кечиш белгиланган.
Ушбу лойиҳада “Евро-5” синфидаги, юқори октанли “АИ-92” ва “АИ-95” бензинларини 60% ва 40% ҳажмда ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Лойиҳани параллел лойиҳалаш ва қуриш билан “Fast-Track” режимида амалга ошириш режалаштирилган.
2024 йил 14 июн куни Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва "CPECC" (China Petroleum Engineering and Consruction Coorparation) компанияси ўртасида асосий лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича Битим имзоланди.
Маълумот учун эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрел ойида Франциянинг технология лицензири “Axens” компанияси билан лойиҳа ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзоланган эди.