“Ўзбекнефтгаз”: “GTL” компанияси 2022–2023 ўқув йили учун стипендиялар дастурини эълон қилади
Республика нефть-газ тармоғи учун малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан, олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилиб, талаба ёшлар қўллаб-қувватланмоқда.
Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи – “Uzbekneftegaz GTL” заводи учун кадрлар тайёрлаш дастурини кенгайтириш, иқтидорли талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида компания томонидан навбатдаги 2022–2023 ўқув йили учун стипендиялар дастури эълон қилинди.
Стипендиялар дастури талаблари, иштирок этиш шартлари ва бошқа батафсил маълумотлар билан Компаниянинг расмий веб-сайти www.uzgtl.com ва телеграм канали @uzbgtl орқали танишиш мумкин.
Стипендия дастурида иштирок этишни хоҳловчи талабалар жорий йилнинг 15 сентябрдан 15 октябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари маълум қилинади.
Стипендия дастур ғолибларига 1 йил мобайнида ойма-ой 1 млн сўм миқдорида стипендия тўлаб борилади ҳамда олий таълим муассасини тугатгандан сўнг, доимий иш билан таъминланади.
Шунингдек, “Uzbekneftegaz GTL” заводида кенгайтирилган ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини ўташ имкониятига эга бўлишади. Амалиёт давомида транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари компания томонидан қопланади.
Танлов доирасида ўтказиладига ҳар бир босқич бўйича батафсил маълумот (кейинги босқичга ўтган талабалар рўйхати, имтиҳон ўтказиш куни, жойи ва вақти) компаниянинг расмий сайти ҳамда @uzbgtl расмий телеграм каналида эълон қилиб борилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|