“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё ҳудудидаги конларида газ қазиб чиқариш ва геолого-техник тадбирлар ижроси ҳолатини ўрганди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан жамиятга қарашли Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш, геолого-техник тадбирлар доирасида қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда табиий газни қайта ишлаш қурилмаларини модернизация лойиҳалари ижроси ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борди.
Дастлаб, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Шўртан Бош Иншоотида бўлиб, бу ерда газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларини модернизация қилиш лойиҳалари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди.
Жумладан, Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси 2- навбатида ўрнатилган янги насосларни ишга тушириш ишларини тезлаштириш, зарур қувур арматуралари ва қисмларини етказиб бериб, қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” заводларини узлуксиз хом ашё гази билан таъминлаш лойиҳаси бўйича янги қурилаётган 33 км газ қувурини қурилиш ишлари ҳам жойидан ўрганилиб, газ қувурини ишга тушириш ишларини жадаллаштириш учун зарур қувур арматураларини етказиб бериш бўйича тегишли департамент бошлиқларига кўрсатмалар берилди.
“Ишчи гуруҳ” бошқармага қарашли ҳозирги вақтда табиий газ қазиб олинаётган “Шўртан” кондаги 363-, 370-, 371-, 374-сонли ишлатиш қудуқлари ҳамда углеводородлар заҳираларини ўстириш дастури доирасида “Шўртан” конининг терриген-юра ётқизиқлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида бурғилаш ишлари олиб борилаётган 1-сонли қудуқни бурғилаш жараёнлари билан танишилди.
Шундан сўнг, “Шўртан” конида ташкил этилган штабда қазиб чиқаришни кўпайтириш йўналишларида олиб борилаётган геолого-техник чора-тадбирлар бўйича режалаштирилган лойиҳалар мухокамаси ҳам ўтказилди.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида жорий 2022 йил 1-ярим йилликда 4 472,9 млн. куб метр табиий газ қазиб чиқарилиб, режа бажарилиши 100,3% ни, суюқ углеводородлар қазиб чиқариш 163,5 минг тонна, режа 105,3% га бажарилди. 90,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб режага нисбатан 4,3 минг тонна кўп, режа бажарилиши 105,0% ни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун 1-ярим йилликда 10 та қудуқлар бурғилашдан ишга туширилди, 78 та қудуқларда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари амалга оширилди ҳамда 9 та технологик объектлар ишга туширилди.
Натижада 98,6 млн. куб м табиий газ, 1,8 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқаришга эришилди. Йиғилишда 2-ярим йилликда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тегишли департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганиш давомида бурғилаш майдонлари ва қудуқларни таъмирлаш ишларида смена асосида ишлаётган ишчиларнинг яшаш шароитлари ҳам кўздан кечирилиб масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|