“Ўзбекнефтгаз”: “Фарғона нефт базаси” МЧЖга тегишли бўлган 4 та кўчмас мулк объектлари сотилади
Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил 8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, Фарғона вилоятида жойлашган “Фарғона нефт базаси” МЧЖга тегишли бўлган 4 та кўчмас мулк объектлари сотилиши белгиланган.
Ҳозирги кунда ушбу кўчмас мулк объектларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари якунига етгандан сўнг, кўчмас мулк объектлари “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилади.
Барча талабгорлар оммавий савдоларда фаол иштирок этишга таклиф этилади.
Қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотувга қўйилиши режалаштирилган:
• “Арсиф” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Фарғона вилояти, Қувасой шахри, Арсиф МФЙ; • “Обод ўлка” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Султонобод МФЙ; • “Гулистон” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Фарғона вилояти, Қува тумани, Гулистон МФЙ; • “Абдуразаков” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Фарғона вилояти, Қува тумани, Хўжа хасан МФЙ.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш