September 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Денгизкўл” конида барпо этилаётган сиқув компрессор станциясининг қурилиш ишлари якуний бошқичга етиб келди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ-кимё маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ва янги турдаги газкимё маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида “2017-2021 йилларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш дастури” доирасида амалга оширилаётган қатор инвестиция лойиҳалари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Ушбу Дастур ўзлаштирилган конларда ва истиқболли ҳудудларда қудуқлар ва технологик объектларни қуриш ҳисобига табиий газ ва углеводородлар қазиб олишни сақлаш ва янада кўпайтиришга қаратилган.

Аввал маълум қилганимиздек, ушбу дастур доирасида “Денгизкўл” конида қолдиқ табиий газ заҳираларини максимал даражада ўзлаштириш мақсадида сиқув компрессор станциясининг 2-навбатини қуриш ишларини якуний бошқичлари давом этмоқда.

Станция қуриш лойиҳаси Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиб беришдан олдин, газ босимининг коллектор энергияси тугаган шароитда конда газ қазиб олишни сақлаб қолиш имконини беради.

Қурилишнинг бош пудратчиси Сингапурнинг “Enter Engineering РТЕ. LTD” компаниясини малакали мутахассислари иштирокида бугунги кунга қадар объектдаги қурилиш-монтаж ишлари тугатилиб, ишга тушириш ишлари бошлаб юборилган.

Станцияни ишга тушириш мақсадида бир қанча мураккаб пайвандлаш ишлари, кириш-чиқиш ва машъала қувурларини улаш бўйича оловли ишлар олиб борилди. Оловли ишларга малакали пайдвандчи усталардан иборат бир нечта гуруҳ сафарбар қилиниб, кечаю-кундуз пайвандлаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Қурилиш майдонида ишчи-ходимларга барча шароитлар яратилиб берилган.

Мазкур иншоатнинг ишга туширилиши “Денгизкўл” конида тўлиқ ва барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш, шунингдек, кунлик табиий газ қазиб олиш ҳажмини 800 минг куб метрга ошириш имконини беради.

Шу билан биргаликда конда ишлаб турган сиқув компрессор станциянинг 1-навбатидан ҳам унумли фойдаланиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигидаги “New silk road oil & gas” қўшма корхонаси билан эришилган келишувга асосан, қўшма корхона томонидан қабул қилинаётган газни кириш-чиқиш қувурларига улаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек оловли ишларни олиб борилиши даврида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида бир қатор тадбирлар ҳам амалга оширилди.

Жумладан, конлардаги газни дастлабки тайёрлаш қурилмалари ва сиқув компрессор станциялари газ ҳайдаш агрегатларида эхтиёт қисмларни, сепараторларнинг ички қисмидаги фильтрларни алмаштириш, газни ҳаво ёрдамида совутиш тизимларини тозалаш ва бошқа таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмаларни сифатли таъмирлаш натижасида совуқ мавсумда тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Бу эса куз-қиш мавсумида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқармаларидаги сиқув компрессор станцияларини тўхтовсиз ишлатиш орқали Республикамиз истеъмолчиларига табиий газни узлуксиз етказиб берилишига эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|