“Ўзбекнефтгаз”: “Хартум”, “Шарқий Хартум" ва "Жанубий Оламушик" конларида нефть қазиб олиш ҳажми кўпайтирилди
Маълумки, газ конларини қидириш ва ўзлаштириш, мавжудларини модернизация қилиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда бир қанча қўшма корхоналар ташкил этилган. “АНДИЖАНПЕТРО” қўшма корхонаси ҳам Водий ҳудудидаги конларда нефть қазиб олиш ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш ишлари билан шуғулланади. Ушбу қўшма корхона “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Россиянинг “Зарубежнефт” АЖ томонидан 2019 йилда ташкил этилган.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ушбу қўшма корхона томонидан айни пайтда “Зарубежнефт” АЖнинг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда “Хартум”, “Шарқий Хартум" ва "Жанубий Оламушик" конларда нефть қазиб олишни кўпайтириш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида шу пайтга қадар қудуқ фонди бўйича жами 106 та геологик-техник тадбирлар амалга оширилди. Натижада жорий йилнинг 1 август ҳолатига нефть қазиб олиш ҳажми 44,9 минг тоннани (қўшимча ишлаб чиқариш базавий даражага +15012 тонна), шу жумладан, 2022 йил январь-июль ойларида 12294 тоннани (қўшимча ишлаб чиқариш базага 6499 тонна) ташкил этди.
Шунингдек, “Южний Оламушик” нефтни қайта ишлаш иншоотида янги линияли иситиш мосламаси ўрнатилди, нефт йиғувчи коллекторлар алмаштирилди, умумий узунлиги 2,7 километр бўлган юқори босимли сув қувури тортилди.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси аккредитация марказининг техник ваколатини олган янги кимёвий-аналитик лабораториянинг қурилиб, фойдаланишга топширилиши маҳсулотларни сифат даражасини янада оширишга катта хизмат кўрсатмоқда.
Бугунги кунга қадар инвестицион лойиҳа доирасида “Жанубий Оламушик” конида ҳам самарали ишлар бажарилди. Конинг телемеханика тизими ускуналарини ўрнатиш бўйича ишлар якунланиб, 20 та қудуқда ушбу тизимнинг ишга туширилиши шулар жумласидандир. Жорий йилда “Хартум” ва “Шарқий Хартум” конларида қўшимча 20 та қудуқда телемеханикани кенгайтириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, инвестиция лойиҳалари доирасида қазиб чиқариш объектларининг иш жараёнларида харажатларни камайтириш мақсадида энергия тежовчи ускуналар жорий этилмоқда. Шу мақсадда штангали насосларнинг 2 та гидравлик ва 2 та қаторли узатгичининг синовлари муваффақиятли ўтказилди.
Бундан ташқари ҳар бир қудуққа техник хизмат кўрсатиш учун операцион харажатларни 80 фоизгача камайтириш имконини берувчи 6 та гидравлик драйвлар блокини қуриш режалаштирилган. Ушбу гидравлик ўтказгичдан фойдаланганда ҳар бир қудуқ учун сарфланадиган электр энергиясини 50 фоизгача иқтисод қилишга эришилади.
2021 йилда амалга оширилган ишлар натижасида демулсификаторнинг солиштирма сарфи ва солиштирма харажатлари 3 баробарга камайтирилди. 2022 йилда эса яхшиланган хусусиятларга эга демулсификатор нефтни қайта ишлаш пунктида асосий кимёвий реагент сифатида фойдаланиш учун қабул қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|