“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 15 декабрь куни 5 000 тонна АИ-80 автобензин сотувга қўйилди
2022 йил 14 декабрь куни 4,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 2,9 минг тонна Бухоро ва 1,2 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.
Жорий куни 7 500 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро НҚИЗ 6 250 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1 250 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро НҚИЗдан қўйилган автобензин учун нарх 6 295 минг сўмдан (4 721 сўм / литр), “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6 328 минг сўмдан (4 747 сўм / литр) шаклланди.
Жорий ойнинг 15 декабрь куни биржа савдоларида жами 6 250 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро НҚИЗ томонидан 5 000 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1 250 тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 43 295 тонна, жумладан 14 декабрь куни 3 616 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2022 йил 14 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6 034 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасига 372 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятига 2 528 тонна, Андижонга 53 тонна, Бухорога 456 тонна, Жиззахга 144 тонна, Қашқадарёга 377 тонна, Навоийга 267 тонна, Наманганга 160 тонна, Самарқандга 168 тонна, Сурхондарёга 389 тонна, Сирдарёга 194 тонна, Фарғонага 572 тонна ва Хоразм вилоятига 354 тонна.
2022 йил 15 декабрь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 19,3 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 2 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 94,8 минг тонна хом-ашё (16 кунлик) захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 75,8 минг тонна ва Фарғона заводида 19 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш