“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилда излов-қидирув қудуқларида захираларни ўстириш кўрсаткичлари 100 фоизга бажарилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари асосида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига республиканинг Устюрт, Бухоро-Хива, Фарғона, Ҳисор ва Марказий Қизилқум регионларида геология-қидирув ишларини олиб бориш учун нефть ва газга истиқболли бир қатор конлар ва майдонлар ажратилган. Ушбу қарор ва фармойишлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан кенг кўламда геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Бу борада “Ўзбекнефтга” АЖ ва "Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти" Давлат муассасаси ўртасида тузилган шартномалар доирасида қудуқлардан олинган геологик-геофизик ишлар натижалари асосида конларда захираларни тезкор ҳисоблаш ишлари ташкил этилган.
Шартномага кўра, 2022 йил Геология-қидирув ишлари дастури доирасида олиб борилган бурғилаш ва синаш ишлари натижасида излов-қидирув қудуқларидан табиий газ маҳсулотлари олинган янги очилган ва қидирувдаги қудуқларда нефть, газ ва газконденсат захираларини тезкор ҳисоблаш ҳамда ҳисоботни тайёрлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
• излов-қидирув қудуқлари бўйича геологик-геофизик материаллар, чуқур бурғилаш маълумотлари, қудуқларнинг кон-геофизик маълумотлари қайта таҳлил қилинди;
• янги очилган ва қидирувдаги конларнинг синаш ишлари натижалари таҳлил қилинди ва умумлаштирилди;
• углеводород захираларини ҳисоблаш учун геологик-геофизик маълумотлар комплекс таҳлил қилинди ва жорий геологик-геофизик моделларга аниқлик киритилди;
• янги очилган ва қидирувдаги конлар бўйича углеводород захираларини тезкор ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.
Бунинг натижасида ушбу конларнинг геологик тузилишига, мавжуд бошланғич захираларига аниқлик киритилди ва белгиланган захираларни ўстириш кўрсаткичлари 100%га бажарилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш