“Ўзбекнефтгаз”: Замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида геологик-топографик хизматлар амалга оширилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан белгиланган прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида бажариш, нефть ва газнинг саноат миқёсидаги захираларини ўстириш, бу орқали эса Республика углеводород хом ашё базасини мустаҳкамлашга эришиш мақсадида геология-қидирув жараёнлар замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланмоқда.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган юқори аниқлик даражисига эга бўлган “GNSS” геодезик тасвирловчи тизим ва сигналларни қабул қилувчи “iCON GPS 70T” маркази харид қилиниб, геология-қидирув жараёнларига татбиқ этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология ишларини режалаштириш бўлими берган маълумотларга кўра, 2021-2022 йиллар мобайнида мазкур йўлдошли геодезик ускуна ёрдамида республиканинг Устюрт, Бухоро-Хива, Фарғона ва Ҳисор нефтгазли регионлари бўйлаб геологик-техник тадбирлар доирасида 220 дан ортиқ излов-қидирув ва ишлатиш қудуқларининг жойлашув ўринлари белгиланди.
Шу билан бирга, истиқболли ва янги очилган конлардаги қудуқларнинг жойлашув ўрнини белгилаш жараёнида хорижий инвесторларнинг ҳудудлари чегараларига ҳам аниқлик киритилган ҳолда қудуқларнинг дахлсизлиги кўриб чиқилмоқда.
Бурғилаш қудуқларининг жойлашув ўринлари белгиланаётганда уларнинг хорижий инвесторлар ҳудудлари чегараларига дахлсизлиги ўрганилади ва координаталар асосида аниқ белгилаб берилади.
Ушбу геодезик тасвирловчи тизим ва сигналларни қабул қилувчи марказ орқали сунъий йўлдошлар ёрдамида ҳар қандан қияликдаги, турли электромагнит майдонлар таъсирисиз амалга оширилади. Топографик нуқталар реал вақт мобайнида 5 см гача аниқликда ва 20-30 % гача тез равишда белгиланади ва натижада ишларнинг унумдорлиги 25 % ортади.
Бу ўз навбатида, геологик жиҳатдан нефтгазлилиги ўрганилиши кўзда тутилган қатламларга аниқлик даражада қудуқлар бурғиланишини таъминлайди ва якуний ижобий натижалар олинишига замин яратади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш