October 10, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: "Сургил" газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг фавқулодда вазиятларни олдини олишга тайёргарлик даражаси назоратдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ қўшма корхонасига қарашли “Сургил” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида “Объектда техноген тусдаги фавқулодда вазият содир бўлганда фуқаро муҳофазаси, раҳбарлар таркиби ва ФВДкТ ҳудудий хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

Мазкур махсус-тактик ўқув машқини ўтказишдан мақсад объект фуқаро муҳофазаси тузилмаси ва ҳудудий ФВДкТ хизматларининг фавқулодда вазиятлар рўй берганда ҳамкорликдаги ҳаракатларни такомиллаштириш ҳамда кўникмаларни оширишдан иборат.

Машғулотларнинг биринчи босқичида алоқа ва хабар бериш груҳининг объектда содир бўлган фавқулодда вазият бўйича корхона шахсий таркибини огоҳлантириш ҳаракати назоратдан ўтказилди.

Шундан сўнг, шартли равишда объектга яширинча кирган койдабузарни зарарсизлантириш бўйича ишлар олиб борилди.

Объект фуқаро муҳофазаси тузилмаси, газдан қутқарув тузилмаси ва ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан юз берган ёнгин бартараф этилиб, жабрланганлар хавфсиз ҳудудга кўчирилда ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Машғулотга жами 49 нафар ходим ва 10 та техника жалб қилинди.

Махсус-тактик ўқув машқи якуни бўйича “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ “Сургил” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёргарлик даражаси “ТАЙЁР” деб баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|