January 12, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли бўлган 1 та кўчмас мулк объекти сотилади

Бош саҳифа Русский

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил 8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, Андижон вилоятида жойлашган Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли бўлган 1 та кўчмас мулк объекти сотилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда ушбу кўчмас мулк объекти бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари якунига етгандан сўнг, кўчмас мулк объекти “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилади.

Барча талабгорлар оммавий савдоларда фаол иштирок этишга таклиф этилади.

Қуйидаги кўчмас мулк объектини сотувга қўйилиши режалаштирилган:

• Собиқ маьмурий бино - Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани,“Жанубий Оламушук” МФЙ, Саноат кўчаси.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|