October 21, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Куз-қиш мавсумида табиий газ узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 13 та қудуқ бурғиланди, 3 та технологик объект ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда қайта ишлаш заводлари томонидан куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, корхоналарнинг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида бугунги кунга қадар 7 та технологик қурилма, 2 та қозонхона, 15та қозон, 71 та сиғим, 4 500 метр электр тармоқлари, 12 та трансформатор подстанциялари, 250 метр кабель эстакадалар таъмирланди.

Шу билан бир қаторда 11 та заҳирани автоматик улаш қурилмаси, 6 та дизель электр станцияси, 10 та узлуксиз электр таъминоти манбаси ишчи ҳолати назоратдан ўтказилди.

Бошқарманинг асосий муҳандислик коммуникациялари – “Арслон” ва “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида 4 та паст хароратли сепарациялаш тармоғида сиқув компрессор станциясидаги 3 та газ ҳайдаш агрегатларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек куз-қиш мавсумида Республика истемолчиларини табиий газ билан бир маромда таъминлаш ва белгиланган режа кўрсаткичларини бажариш учун жорий йил бошидан 20 октябрь ҳолатига 13 та қудуқ очилди, 29 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари амалга оширилди ҳамда 3 та технологик объектлар ишга туширилди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси мавсумга тайёргарлик кўриш учун белгиланган барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиб 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумга ишлашга тайёр ҳолатга келтирилди.

Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида бўйича зарурий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Белгиланган чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида бугунги кунда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан кунлик 12,3 млн куб метр табиий газ, 100 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|