“Ўзбекнефтгаз”: 494,4 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилди
Республика ҳудудларида об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча ижтимоий соҳа объектларида технологик асбоб-ускуналар тўхтовсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида раҳбар ходимлардан иборат 24/7 режимда навбатчилик ташкил қилиниб, барча ишлар назоратга олинган.
Республика истеъмолчиларини куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги 522-сон қарорига мувофиқ “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 2022 йил октябрь – 2023 йил март ойларида 314,4 минг тонна, ҳар ойда 52,4 минг тоннадан етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилиб, ушбу жадвал асосида узлуксиз етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари томонидан жорий йил 25 октябрь ҳолатига 553,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди (режага нисбатан 104,4%) ва 494,4 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун етказиб берилди (режага нисбатан 100,0%).
Бундан ташқари Республика истемолчиларини ва иқтисодиёт тармоқларини ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида зарур миқдорларда заҳиралар яратилди ҳамда Товар хом-ашё биржаси орқали ўрнатилган тартибда сотувга чиқарилмоқда ва харид қилинган маҳсулотлар ўз вақтида истеьмолчиларга етказиб берилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|