November 22, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Дояхотин” конида қайта таъмирланган қудуқдан яна табиий газ ва конденсат қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларининг бир қанча қудуқларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Дояхотин” конининг 77-сонли қудуғида қатлам суви йўлини ёпиш ва қўшимча перфорация қилиш ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилганидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 1896-1893 ва 1884-1878 метр оралиғларида перфорация ишлари олиб борилди, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Дояхотин” газоконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракoл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|