December 21, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ”лар томонидан нефть ва газ объектларида аниқланган муаммолар бартараф этилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ишчи гуруҳ”лари томонидан газ конлари ва технологик объектлардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Масъуллар Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конида акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан бурғиланаётган 378-, 362-қудуқлар ва Геология қидирув ишлари дастури бўйича бурғилаш ишлари олиб борилаётган 1-сонли қудуқлардаги иш жараёнлари ва ишчиларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.

Айни пайтда “Шўртан” конининг 378-сонли қудуғида “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан бурғилаш ишлари “ZJ-50 DB” дизель двигателли қурилма ёрдамида амалга оширилмоқда. Лойиҳа бўйича қудуқ чуқурлиги 3100 метр бўлиб, ҳозирги кунда 2710 метрда бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу қудуқда, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ ходимлари вахта режимида ишламоқда ҳамда ходимларнинг иш жойига келиб-кетиши учун керакли автотранспорт воситалари билан таъминланган. Ишчилар 3 маҳал иссиқ овқат ва қишки махсус кийимлар, ётоқхоналар иситиш ускуналари (кондиционер, электр иситиш ускуналари) билан таъминланган. Ўрганишлар жараёнида аниқланган ошхонадага носоз электр газ плитаси ва ювиниш хонасидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Шўртан” конининг 362-сонли қудуғида ҳам “Косон нефть ва газ қидирув экспедицияси” МЧЖ томонидан бурғилаш ишлари “ZJ-50 DBS” электр двигателли қурилма орқали амалга оширилмоқда. Лойиҳа бўйича қудуқ чуқурлиги 3100 метр бўлиб, ҳозирги кунда 2217 метрда бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар учун қўшимча дизель генератори ҳамда мазкур генераторларнинг ишлаши учун етарли дизель ёқилғиси билан таъминланган. Вахта режимида ишлаётганларнинг қудуққа келиб-кетишлари учун махсус автотранспорт воситалари ажратилган. Ишчилар вагон уйлар тўлиқ электр таъминоти билан таъминланган, озиқ-овқатлар ўз вақтида етказиб берилмоқда, ювиниш ва ётоқхоналар гигиена талабларига жавоб беради. Иситиш анжомлари билан етарлича таъминланган хоналардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, “Шўртан” конининг (тер. юра) 1-сонли қудуғида ҳам “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда. Лойиҳа бўйича қудуқ чуқурлиги 4700 метр бўлиб, ҳозирги кунда 4464 метрда бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Вахта режими асосида ишга жалб қилинган ходимларнинг ягона муаммоси ошхонада фойдаланилаётган электр газ плитаси билан боғлиқ. Ўрганишлар натижасида ушбу муаммо ҳам ўз ечимини топди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|