January 23, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Республика аҳолисини узлуксиз автобензин билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда

Бош саҳифа Русский

Барчамизга маълумки, республикамиздаги ҳозирги аномал совуқ об-ҳаво шароитида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотига бўлган талаби тобора ортиб бормоқда.

Истеъмолчилар талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳамда узилишларга йўл қўймаслик мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан департаментлар, мустақил бўлимлар ва нефть базалар раҳбарларидан иборат “Ишчи гуруҳлар” тузилган.

Ўз навбатида, мазкур Ишчи гуруҳлар ва ҳудудий нефть база раҳбарлари томонидан маҳаллий ҳокимликлар ҳамда жойлардаги Штаблар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, тасарруфдаги нефть базаларнинг биринчи раҳбарлари масъулиятини янада ошириш, ишларни тўғри ҳамда самарали ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик вазифаси қатъий белгиланиб, жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати Жамият томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

Хусусан, айни пайтда “Урганч нефт базаси” МЧЖга қарши АЁҚШларда АИ-80 русумидаги бензин ёқилғисининг 1 литри 6800 сўмдан 5700 сўмга сотилмоқда. Шунингдек, жамиятга қарашли 28 та шохобча ва хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчларига сотиладиган АИ-80 русумли бензин ҳажми 300 тоннага етказилди. Натижада қиш фаслида истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини ўз вақтида етказиб бериш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш орқали аҳоли сарф-ҳаражатларини қисқартиришга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Нефть маҳсулотлари логистикаси департаменти бошлиғи М.Каримов томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятларида бўлиб, жойлардаги мавжуд ҳақиқий ҳолатлар ўрганиб чиқилди.

Жумладан, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда жойлардаги Штаблар билан ҳамкорликда жойларда АЁҚШларни автобензин билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик ҳамда истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, сўнгги кунлардаги Аи-80 русумли автобензиннинг биржа савдолари натижаси билан вужудга келган нархларнинг тебранишлари бўйича жойлардаги хусусий АЁҚШларга автобензиннинг чакана нархларини тўғри шакллантириш бўйича тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки айни пайтда нефтни қайта ишлаш заводларида 80,8 минг тонна хом ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 63,2 минг тонна ва Фарғона заводида 17,6 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғини таъминлаш бўйича Нефть маҳсулотлари логистикаси департаменти томонидан барча зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|