February 23, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Ишчи-ходимларнинг зилзила юзага келганда тўғри ҳаракатланиш қоидаларига бағишланган семинар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ишчи-ходимларнинг зилзила юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш қоидаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Ушбу семинарни ўтказишдан мақсад, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ишчи-ходимлари ва Фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармалари билан табиий ва техноген хусусиятли вазиятлар содир бўлганда ҳаракат қилиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкил қилиш бўйича билим ва малакаларини оширишдан иборат.

Унда иштирокчилар учун зилзилалар вақтида ўзини тутиш қоидалари, ундан талафотларсиз чиқиш ҳамда зилзилага тайёргарлик кўриш бўйича маърузалар ўқилди.

Шунингдек, қутқарув хизматларини зилзила оқибатида юзага келадиган фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёрлаш бўйича видеороликлар намойиш этилди.

Фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва усуллари ўргатилди.

"Ўзбекнефтгаз"АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|