“Ўзбекнефтгаз”: 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бир гуруҳ ветеранлар ҳолидан хабар олинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан акцидорлик жамиятнинг Ёшлар иттифоқи ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олинди.
Мамлакатимизда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Ҳар йили ушбу кун арафасида инсонни эъзозлаш, эҳтиром кўрсатиш каби фазилатларни улуғлайдиган, ўтганлар руҳини шод этиб, Ватан тинчлиги йўлида фидоийлик кўрсатган, юрт тараққиётига ҳисса қўшаётган инсонлар қадрланади, хотирланади.
Чунки хотира – ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр – инсонни улуғлайди, жамиятни безайди. Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассам.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ҳам байрам арафасида шу каби савобли ва хайрли ишларга қўл уришди. Жамият ёшлари уруш қатнашчиларини ва албатта ўзининг фидоий умр йўли билан ёшларга ўрнак бўла оладиган фахрийлар ҳамда нефть ва газ соҳасида кўп йиллар фаолият юритган ходимлар ҳолидан хабар олиниб, уларни байрам билан табриклашди.
Ветеранларимиз ҳамда нефть-газ соҳасидаги фахрийларимиз хонадонига ташриф давомида ёшлар ташрифидан мамнун бўлишди. Жамият ёшлари ва соҳа фахрийлари ўртасида ўтмиш хотиралари ва мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ажойиб суҳбат бўлиб ўтди. Ёшлар ташрифидан ва ўзларига бўлган меҳр ва эътибордан мамнун эканликларини таъкидлаб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Учрашув якунида Жамиятимиз томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва нефть-газ соҳаси фахрийларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан эсдалик совғалари топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|