“Ўзбекнефтегаз”: “Uzbekistan GTL” заводи “Табиий газни қайта ишлаш/суюлтиришнинг энг яхши технологияси” йўналиши бўйича энг юқори технологияли заводлар "Топ-3"га кирди ва Американинг “HP Awards” нуфузли мукофоти номинациясида ғолиб бўлди
“Uzbekistan GTL” заводи жаҳон нефть-газ ва кимё саноатидаги энг нуфузли мукофотлардан бири бўлган “HP Awards”нинг “Табиий газни қайта ишлаш/суюлтиришнинг энг яхши технологияси” йўналиши номинацияси топ-3ги бўйича эътироф этилди.
- “Uzbekistan GTL” заводининг ушбу мукофотни қўлга киритгани “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси учун катта шарафдир. Бу бизнинг ютуқларимизнинг яна бир тасдиғидир. Компаниямиз ходимлари ва ҳамкорларимиз ушбу эътирофга эришиш учун кўп меҳнат қилишди, ва бу муносиб баҳо деб ҳисоблайман”, - деди “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев.
- Нефть углеводородларини чуқур қайта ишлаш бўйича нуфузли мукофотга сазовор бўлганимиздан фахрланамиз. Шубҳасиз, бу “Uzbekistan GTL” жамоаси учун катт фахр! Бу бизнинг тарихимизнинг яна бир муҳим босқичи бўлиб, қисқа вақт ичида барчанинг эътиборини жалб қила олди. Ушбу мукофотга эришиш лойиҳа устида ишлаётган жамоа учун катта аҳамиятга эга", - деди “Uzbekistan GTL” заводи бош директори Фахритдин Абдурасулов.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖ “Uzbekistan GTL” заводи жаҳон энергетика саноатининг ўзига хос “Оскари” сифатида тан олинган нефть-газ ва кимё саноати соҳасидаги нуфузли “2022 Platts Global Energy Awards” мукофотининг рўйхатидан ўрин олди.
“S&P Global” ҳакамлар ҳайъати “Uzbekistan GTL” заводини “Углеводородларни қайта ишлаш ва кимё саноати соҳасида эришган юксак ютуқлари учун” номинациясида дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланди.
Жорий йилнинг 8 декабрь куни мукофот ғолиблари “S&P Global” томонидан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|