October 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Маиший чиқиндилардан суюқ углеводородлар аралашмасини олиш технологияси корхоналарда синаб кўрилмоқда

Бош саҳифа Русский

Давлатимиз раҳбари томонидан турли доираларда ўтказилаётган анжуманлар ва тадбирларда Ўзбекистонда илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида илм-фан натижаларидан фойдаланиш борасида узвий боғлиқлик, самарали мулоқот ва ҳамкорлик йўлга қўйилиши зарурлиги мунтазам қайд этиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясида ўз ифодасини топган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш борасида Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Куни кеча “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти мутахассислари ўртасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда ушбу илмий тадқиқот институтида кўп йиллик илмий тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган маиший чиқиндиларни атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмай қайта ишлаб, суюқ углеводоролар аралашмасини олиш технологияси “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарида амалиётда синаб кўрилмоқда.

Институт мутахассислари томонидан маиший чиқиндилардан қайта ишлаб чиқарилиши натижасида ўзлаштирилган суюқ углеводородларнинг тажриба намуналари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Марказий лабораториясида бир неча бор таҳлилдан ўтказилди ва мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди.

Маиший иккиламчи маҳсулотлардан қайта ишлаб олинган суюқ углеводородларнинг кенг қамровли аралашмаларини республика бўйича салмоқли миқдорларда олиниши, шу билан бирга мазкур масала республика иқтисодиёти ҳамда энергетика мустақиллигига бўлган хиссаси билан эътиборга лойиқ. Шу боис институтга ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириш, мутахассислар томонидан киритилаётган таклифларни ўрганиб, маҳсулотнинг мазкур жараён талабларига мос келадиган кўрсаткичлар билан тажриба партиясини ишлаб чиқариш тавсия этилди.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни тажриба намуналари чуқур лаборатория таҳлилларидан ўтказилиб, физик-кимёвий хоссаларини тўлиқ ўрганиш лозимлиги таклифи берилди.

Институт томонидан қайта тақдим этилган маҳсулот намуналари лаборатория таҳлилидан ўтказилиши, маҳсулот кўрсаткичларининг давлат андозаларига мос келиши юзасидан якуний хулосага келиш мақсадида тадқиқот ишларини давом эттирилиши ва Жамият тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводлари бу борада ҳамкорликка тайёр экаликлари маълум қилинди.

Ўзаро ташкил қилинган учрашувда ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди ва келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|