November 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қуриб ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида углеводородлар қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини бажариш, табиий газни дастлабки тайёрлаш жараёнларини янада яхшилаш ва мавжуд газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган геологик-техник комплекс чора-тадбирлар асосида бошқармада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конининг Батарея-газ йиғув пункти(БТ-34)да Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш лойиҳаси якунланиб, қурилма ишга туширилди.

Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриб ишга туширилиши натижасида, “Шўртан” конига қарашли 16-, 17- ва 34-сонли Батарея-газ йиғув пунктларида ишлайдиган қудуқлардан қазиб чиқарилаётган табиий газ таркибидан қатлам сувлари, механик бирикма ва қисман газ конденсати ажратиб олиниши ҳисобига мавжуд газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этилишига, бундан ташқари кондан кунлик қўшимча табиий газ қазиб чиқаришга эришилди.

Лойиҳани амалга оширишда мавжуд ички имкониятлардан оқилона фойдаланилди. Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти мутахассисларининг таклифига кўра, қурилиш-монтаж ишлари учун зарур бўлаган барча аппарат ва ускуналар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг завод ва бошқармаларида ишлатилмай турган моддий-техник ресурслардан фойдаланган ҳолда ажратилди.

Натижада ушбу аппарат ва ускуналарни ҳарид қилиниши учун сарфланиши зарур бўлган пул маблағларини тежаб қолинишига эришилди. Қурилиш-монтаж ишлари эса бошқармага қарашли Капитал қурилиш ва таъмирлаш цехи
қурувчи-муҳандислари томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: “Шўртан” кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|