May 18, 2022

“Ўзбекнефтаз”: “Шарқий Хатар” конини ўзлаштириш мақсадида янги газ қувурини қурилиш ишлари бошланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захираларини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг геологик излов-қидирув Дастури доирасида Газли минтақасида излов-қидирув бурғилаш ишлари натижасида саноат миқёсида табиий газ оқими олинган “Шарқий Хатар” конини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган техник ечим асосида “Шарқий Хатар” конидан “Қумли” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача диаметри 168мм.ли 10,2 км узунликдаги газ қувурини қурилиш-монтаж ишлари бошланди.

Лойиҳа учун зарур бўлган пўлат қувур ва арматуралар тўлиқ бошқарма ички имкониятларидан келиб чиқиб ажратилди. Қурилиш ишлари ҳам бошқарма таркибидаги Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бригадасининг малакали қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда. Шунингдек, кондаги янги бурғиланган қудуқларни жиҳозлаш ва ишга туширишга тайёрлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Лойиҳани амалга оширилиши натижасида кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эришилади.

Маълумот учун: “Шарқий Хатар” кони Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|